ОНЕГА

ОНЕГА, Онего — РФ Европа қисмининг шим.-ғарбидаги кўл. РФнинг Карелия Республикаси, Ленинград ва Вологда вилоятларида. Майд. 9,7 минг км2 (оролларсиз). Ўртача чуқ. 30 м, энг чуқур жойи 127 м, сув ҳажми 292 км3. Кўл ўрни тектоник ҳаракатлар натижасида вужудга келган ва кейинчалик тўртламчи давр материк музликлари таъсирида анча ўзгарган. Шим. ва шим.ғарбий қирғоклари баланд, ўйдим-чуқур, қояли, жан. қирғоқлари эса, паст ва ясси. О. да 1360 дан ортиқ орол бор (майд. 250 км2). Кўлга 58 дарё қуйилиб ундан Свирь дарёси оқиб чиқади. Суви нояб. да музлаб, майда эрийди. 47 балиқ тури бор. Балиқчилик ривожланган. О. Оқденгиз— Болтиқканали орқали Болтик ва Оқ денгизлари, Волга—Болтиқ сув йўли орқали Волга ҳавзаси билан боғланган. Кема қатнайди. Онега даги Кижи о. да ёғочдан ишланган меъморлик музей-қўриқхонаси бор. Онега бўйида Петрозаводск, Кондопога ш. лари жойлашган.

Loading...