ОНГ

ОНГ — психик фаолиятнинг олий шакли. У факат инсонга хос феномендир. Онг, унинг моҳияти масаласи энг қад. муаммолардан бири. Онгни дастлаб диний ва мифологик карашлар доирасида тушунтиришга уринганлар. Онгни линий тушунтириш уни илохий ҳодиса, худо яратган мўъжиза тарзида талкин қилишга асосланади. Кўпгина динларда инсон Онги буюк илоҳий ақлнинг намоён бўлиш шакли тарзида тавсифланади. Бундай қарашларнинг илдизи жуда қад. бўлсада, улар ҳамон ўзининг кўплаб тарафдорларига эга. Кимки олам ва одам яратилганлигини тан олар экан, Онг ҳам яратганнинг қудрати деб ҳисоблайди.

Онгнинг моҳиятини изоҳлашда 2-йўналиш — бу Онг моддий оламни инсон миясида акс этиши деб тушуниш, уни инсон танаси фаолияти билан боғлаб талқин этишдир. Айни вақтда ма-териалистик йўналиш номини олган бундай ёндашувлар доирасида Онгнинг моҳиятини бузиб талқин қилиш ҳоллари ҳам пайдо бўлди. Вульгар материализм деб ном олган оқим намояндаларининг фикрича, худди жигар саф-рони ишлаб чиқаргани каби, мия ҳам Онгни ишлаб чиқарар эмиш. Бундай ёндашув натижасида Онг идеал эмас, моддий ҳодиса деган хулоса келиб чиқади. Ваҳоланки, сафрони кўриш мумкин, аммо Онгни кўриб ҳам, ушлаб ҳам бўлмайди. Аслида Онг тарихи инсоннинг инсон бўлиб шакллана бошлаши тарихи билан боғлиқдир. Инсон ҳам биологик, ҳам ижтимоий мавжудот экан, демак, Онг ҳам биологик ва ижтимоий тараққиёт маҳсулидир. Онг инсоннинг фикр ва ҳислари, сезгилари, тасаввурлари, иродаси ва карашларидан ташкил топган. Ўзўзини англаш, хотира, ирода, нутқ О. нинг асосий жиҳатларидир.

Ҳоз. замон фани Онг материянингузоқ давом этган эволюциясининг натижаси эканлигини тан олади. Материя, табиат ҳамма вақт мавжуд бўлиб келган, инсон эса моддий дунёнинг нисбатан сўнгги тараққиётининг маҳсулидир. Материя тараққиёти, фикрлай оладиган инсоннинг пайдо бўлиши учун бир неча миллион йиллар керак бўлган. Онг табиат тараққиёти маҳсули, материянинг хоссасидир, барча материянинг эмас, балки олий даражада ташкил топган материянинг, яъни инсон мия-сининг маҳсулидир. Лекин Онгнинг бўлиши учун миянинг ўзигина булиши етарли эмас. Онг инсонни қуршаб турган табиий ва ижтимоий муҳит билан чамбарчас боғланган ва шу муҳитнинг таъсирида фаолият кўрсата олади.

Ҳоз. замонда мураккаб ижодий жараёнларни ҳам амалга оширувчи электрон машиналар яратилган, лекин улар Онгнинг ўрнини боса олмайди, чунки Онг ўта мураккаб объектив мавжудликдир. Лбдулла Актов.

Loading...