ОНСАГЕР

ОНСАГЕР (Onsager) Ларе (1903.27.11, Кристиания, ҳоз. Осло — 1976.5.10, Корал-Гейблс, Флорида) — америкалик физик ва физик-кимёгар, АҚШ Миллий ФА аъзоси (1947 й. дан). Тронхеймдаги Олий техника мактабини ту-гатган (1925), АҚШ га кучиб келганидан бошлаб (1928) у ердаги ун-тларда, 1933 й. дан бошлаб Иель ун-тида ишлаган (1945 й. дан проф). Илмий ишлари электролитлар назарияси, қайтмас жараёнлар назарияси, фазавий ўтишлар назарияси, квант суюкликлар динамикасига оид. Эритманинг электр ўтказувчанлигини унинг концентрацияси билан боғловчи тенглама (Онсагер тенгламаси) ни келтириб чиқарган (1926); кинетик коэффициентларнинг симметриклик принципи (Онсагер теорема-си)ни кашф этган (1931). Нобель му-кофоти лауреати (1968).

Loading...