ОПЕРА

ОПЕРА (лот. opera — меҳнат маҳсули, асар) — мусиқали драматик санъат жанри. Опера қоришма (синтетик) жанр бўлиб, ўзида бир нечта санъат турларини мужассам этади; унда драматургия, мусиқа, тасвирий санъат ва рақс санъати шакллари яхлит саҳнавий жараёнда узвий боғланади. Лекин мусиқа улар орасида етакчи ўрин эгаллайди. Операнинг адабий асоси — либреттодаги воқеалар мусиқий драматургия воситалари б-н, аввало, вокал мусиқа шаклларида гавдалантирилади. Қаҳрамонларнинг ҳиссий кечинмалари, асосан, яккахон хонандалар ижросидаги ария, каватина каби тугал мусиқа лавҳаларида ўз ифодасини топади. Опера даги речитатив тугал мусиқа шаклларини ўзаро боғлаб, мусиқий драматургия жа-раёнида муҳим вазифалар бажаради. Турли вокал ансамбл (дуэт, трио ва б.)ларда қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатлари, драматик воқеалар ўз аксини топади. Хор рўй бераётган воқеаларнинг изохловчи воситаси вазифасини бажаради, унинг ёрдамида халқ ҳаёти лавҳалари гавдаланади. Операда оркестр ҳам катта ўрин эгаллайди: вокал шаклларга жўр бўлади, мустақил чолғу қисм (антракт, увертюра, интродукция ва б.)ларда вазиятнинг мазмунини очиб беради, ҳар бир саҳнанинг руҳий ҳолатини ифодалашга ёрдам беради. Операнинг тузилиши унинг ғоявий мақсадига, сюжет хусусиятларига, мусиқий-ижодий мактаб анъаналари ва услубларига ҳамда композиторнинг ижодий тафаккурига боғлиқ.

Опера санъатнинг алоҳида тури сифатида 16-а. охирида Флоренция (Италия) да юзага келди: Я. Перининг «Дафна» (1598) ва «Эвридика» (1600) асарлари. Опера кейинчалик Европанинг бошқа мамлакатларида тарқалиб, тарихий риво-жи давомида турли хилларига эга бўлди: француз «лириктрагедияси» (Ж. Б. Люлли, Ж. Ф. Рамо) ва катта опера (Л. Обер, Ж. Мейербер), итальян О.-сериа — жиддий Опера (А. Скарлатти ва Неаполитан опера мактаби) ва Буфф-опера (Ж. Перголези, Ж. Паизиелло, Д. Чимаро-за), немис зингшпили (И. Хиллер, В. А. Моцарт ва б.), инглиз баллада О. си (Ж. Пепуш), испан сарсуэла ва тонадильяси (В. Гарсиа) ва б. 18-а. Европа композиторлик ижодиётида Шарқ, ху-сусан, ўзбек мавзуларига қизиқиш ку-чайган ва Италияда А. Скарлатти (1706), Н. Порпора (1730), А. Вивальди (1735), A. Саккини (1773), А. Сапиенца — угли (1828), Германияда Г. Гендель (1724) ва Г. Телеман (1729)лар Амир Темурни ўз операларида бош қаҳрамон сифатида гавдалантиришган. Мазкур қизиқиш 19—20-а. ларда янада кенгайиб бевосита Ўзбекистон билан боғлиқ асарлар Англия, Арманистон, Белоруссия, Россия ва б. да кўпайди. 19-а. да романтик Опера ривожтопди (К. М. Вебер, В. Беллини, Г. Доницетти ва б.), янги миллий Опера мактаблари юзага келди (Россияда — М. Глинка ва А. Даргомижский, Польшада С. Монюшко, Чехияда Б. Сметана, Венгрияда Ф. Эркель, Укра-инада С. Гулак-Артемовский, Грузияда М. Баланчивадзе ва б.). 20-а. да Опера — оратория (А. Онеггер), О. —кантата (К. Орф), камер Опера (Ф. Пуленк), қўшиқ О. си (К. Вайль), рок-опера (Э. Л. Уэббер) каби янги турлари юзага келди, Опера жанри модернизм йўналишлари (импрессионизм — К. Дебюсси, экспрессионизм — Р. Штраус, А. Шёнберг, А. Берг, неоклассицизм — Ф. Бузони, И. Стравинский ва ҳ. к.) таъсирида ривож топди. К. Монтеверди, Ж. Россини, Ж. Верди, Ж. Пуччини, К. В. Глюк, B. А. Моцарт, Р. Вагнер, Л. Керубини, Ш. Гуно, Ж. Визе, М. Мусоргский, П. Чайковский, С. Прокофьев, Д. Шостакович, Б. Барток, 3. Кодай, Б. Бриттен, Ж. Гершвин ва б. О. санъати ривожига улкан ҳисса қўшишди.

Ўзбекистонда Опера жанри ўзбек мушкели драмасининг ривожи асосида, шунингдек, чет эл мумтоз Опера сининг таъсирида юзага келган. 19-а. нинг охири—20-а. бошларида Тошкентга бир нечта (грузин — 1894; 1907—15 й. ларда — итальян, татар, рус, озарбайжон) О. труппалари гастролга келган. 1918 й. дан Тошкентда Рус опера театри ўз фаолиятини бошлаган. 1929 й. да М. Қориёқубов ташаббуси б-н ўзбек мусиқали театри ишга тушди. Унинг репертуари, асосан, мусиқали драмалардан иборат бўлган. Мазкур театр саҳна-сида ўзбек тилида қўйилган биринчи опералар — «Эр Тарғин» (Е. Брусиловский, 1937) ва «Наргиз» (М. Магома-ев, 1938)дир. ўзбек опера ва балет труп-паси Ўзбек мусиқали театри заминида юзага келиб, 1939 й. С. Василенко ва М. Ашрафийнинг «Бўрон» О. си билан ўз фаолиятини бошлаган. Дастлабки ўзбек опералари ўзбек ва рус композиторларининг ижодий ҳамкорлиги натижасида ҳамда Ўзбекистонда ижод қилган рус композиторларининг маҳаллий мавзудаги ижодида ривож топган (Р. Глиэр, Т. Содикрв, «Лайли ва Мажнун», 1940; «Гулсара», 1949; А. Козловский, «Улуғбек», 1942). Шу даврда ўзбек тилида жаҳон мумтоз Опера намуналари (Ж. Бизенинг «Кармен», 1944; П. Чайковскийнинг «Евгений Онегин», 1947 ва б.) ҳам саҳналаштирилди. Кейинчалик ўзбек композиторларининг афсонавий-романтик, тарихий, лирик, замонавий мавзулардаги мустақил Опера лари пайдо бўлди: «Дилором», «Шоир калби» (М. Ашрафий), «ҳамза» (С. Бобоев), «Хоразм қўшиғи» (М. Юсупов) ва б. Биринчи ўзбек ҳажвий Операси «Май-саранинг иши» (С. Юдаков) бўлиб, бир нечта чет мамлакатлар театрларида қуйилган. «Ёрилтош» (С. Бобоев) биринчи ўзбек болалар Опера сидир.

1970—80 й. лари ўзбек композиторлари Опера жанрини мавзу жиҳатидан бойитишди. Шу давр ичида тарихий — «Мангулик» (У. Мусаев), «Фидойилар» (С. Бобоев), замонавий — «Садоқат» (Р. Абдуллаев), атоқли шахсларга бағишланган — «Суғд элининг крплони» (И. Акбаров), «Зебуннисо» (Сайфи Жалил), «Алишер Навоий» (М. Бурҳонов), шунингдек, камер Опералар — «Соҳилда тўқнашув» (Н. Зокиров), «Она қалби» (Ҳаб. Раҳимов) ва б. О. лар саҳналаштирилди.

Мустақиллик даври ўзбек Опера ларида жанр талқини, мавзу ва мазмун доираси янада кенгайтирилиб, бойитил-ди: жаҳон мумтоз адабиёти (Н. Зоки-ровнинг Шекспир трагедиялари асосида яратилган «Ҳамлет» ва «Макбет» О.-дилогияси), ҳоз. замон ижтимоий муаммолари (Н. Зокировнинг «Мухторият» опера-фарси, О. Абдуллаеванинг «Вафо», Ф. ЯновЯновскийнинг «Оркестр» О. лари), тарихий шахслар сий-молари (М. Бафоевнинг «Ал-Фарғоний») ва фалсафий мавзулар (И. Ак-баровнинг «Ибтидо хатоси» О.ораторияси) Опера жанрини кейинги ривожини белгилади. Мазмунни талқин қилишда асосий урғу миллий ҳамда умумба-шарий маънавий кадриятларни таран-нум этишга, мураккаб вазият ва психологик ҳолатларни чуқур ифода этишга қаратилди. Бу даврда ўзбек композиторлари Опера асарларида ўзбек халқ мусиқа мероси ва миллий ижрочилик анъаналарини замонавий ифода ва техник воситалар билан узвий боғлашга аҳамият бердилар.

Ад.: Пеккер Я., Ўзбекская опера, М., 1984; М уродова Д., Мустақиллик даври Ўзбекистон композиторлик ижодиёти тўғрисида, — Мусика ижодиёти масалалари, Т., 2002.

Дилера Муродова, Тўхтасин Ғафурбеков.

Loading...