ОПЕРАТОР

ОПЕРАТОР (лот. operatio — ҳаракат) — 1) математикада — икки тўплам X ва Y элементларининг ўзаро мос келиши, яъни X нинг х элементига Y нинг бирор у элементи мос келишини ифодалайдиган математик тушунча. Квант назариясида Оператор — математик ифода. vj/ ҳолат (ёки тўлқин функция векторининг у, ҳолат (функция) векторига солиштириш учун хизмат қилади. Квант механикада Оператор билан муҳим амаллар бажарилади. Операторни қўшиш, кўпайтириш, даражага кўтариш, улардан қаторлар тузиш мумкин;

2) ҳисоблаш техникасида — рақамли ҳисоблаш машинаси (РҲМ) да ахборотларни қайта ишлашда бирон бир тугал амални бериш учун программалаш (дастур тузиш) кўрсатмаси;

3) техникада — мураккаб қурилмани (мас, ЭҲМ ни, компьютерни), радиолокацион ст-яни, бурғилаш қудуғининг ишини бошқариб турадиган мутахассис;

4) кинотехникада — кинофильмларни суратга олувчи, телевизион эшиттиришларни узатувчи, аппаратда ишловчи мутахассис — кинооператор, телеоператор (қ. Операторлик санъати).

Loading...