ОПЕРАЦИЯ

ОПЕРАЦИЯ (тиббиётда) — тўқима ва аъзолардаги касаллик жараёнига хирургнинг аралашуви. Бунда операцион жароҳат вужудга келтирилади (қонли Операция), баъзан махсус механик усуллар татбиқ этилади (қонсиз Операция, мас, чиққан суякни солиш, синган суяк бўлакларини бирбирига тўғрилаб қўйиш). Кўпинча даволаш, баъзан эса диагностика мақсадида (мас, биопсия, пункция, лапаротомия) қилинади.

Режали ва кечиктириб бўлмайдиган (зудлик билан қилинадиган) Операция тафовут қилинади. Режали Операциядан олдин бемор синчиклаб текширилади ва Операцияга тайёрланади (мае., меъда яраси, раки, сурункали аппендицит, катарактада). Касаллик ҳолати беморнинг ҳаётига таҳдид қилиб турганда (меъда яраси тешилганда, чурра қисилиб қолганда, ичак буралганда ва б.) кечиктириб бўлмайдиган Операция қилинади.

Операция характери жиҳатдан радикал ва паллиатив турларгаажратилади. Радикал Операцияда патологик жараён бартараф қилинади (касаллик ўчоғи ва, ҳатто, бутун орган олиб ташланади). Патологик жараён оқибатида келиб чиққан касаллик симптомини бартараф қилиш паллиатив Операциянинг вазифасидир. Тиклаш Операция лари алоҳида ўрин тутади (қ. Пластик хирургия).

Prev Article

ОПЕРАТОР

Next Article

ОПЕРЕТТА