ОПЕРЕТТА

ОПЕРЕТТА (итал. operetta — кичик опера) — мусиқавий саҳна асари. Драматургияси вокал ва чолғу мусиқа, рақс қамда диалогларнинг эстрада санъати элементлари билан узвий боғланишига асосланган. Опереттанинг мусиқий жараёни негизи нақаротли қўшиқ ва рақсдан иборат. Ҳар бир тугал саҳнанинг кульминациясини, одатда, муайян оммабоп рақс ташкил этади (галоп, канкан, вальс, чардаш ва б.) О. да опера вокал шакл (ария, дуэт, ансамбль, хор каби)лари ҳам қўлланилади, лекин улар бирмунча соддалиги ва оммабоплиги билан ажралиб туради. Бош ғоя баёни ва ривожи асосан мусиқа орқали ифодаланиши туфайли Оперетта турли халқлар маданйятига хос мусиқали саҳнавий жанрлар (французча водевиль, немисча ва австрийча зингшпиль ва б.) аломатларини ҳам мужассам этган. Мустақил жанр сифатида Оперетта 19-а. ўрталарида Парижда юзага келган (Ж. Оффенбахнинг «Орфей дўзахда», 1858). Унинг дастлабки намуналари, асосан, ҳажвий йўналишда бўлган. Кейинчалик, Опереттага лирик оҳанглар ҳам киритилди. Француз композиторларидан Ш. Лекок, Э. Одран ва Р. Планкетлар Оперетта жанрида ижод қилишган. Оффенбах ижоди таъсирида 19 – а. охирларида Ф. Зуппе, И. Штраус (ўғли) ва К. Миллёкер каби композиторлар томонидан Вена О. си яратилди. А. Салливен ва С. Жонс 19-а. инглиз Оперетта сининг йирик намояндалари эди. 20-а. бошларида венгер композиторлари Ф. Легар ва, айниқса, И. Кальман О. ривожига катта ҳисса қўшишди. 1920й. ларда АҚШда Оперетта таъсирида мюзикл жанри юзага келди. Ўзбекистонда Оперетта жанрининг ривожи 20-й. ларда Рус опера ва балет театри, Самарканд оперетта театри (1938 — 40), кейинчалик эса Тошкент оперетта театри (1971 й. дан) фаолияти б-н боғлиқ бўлган. Бу театрларда, асосан, Опереттанинг мумтоз (И. Штраус, И. Кальман, Ф. Легар), шунингдек, замонавий (А. Журбин, К. Листов ва б.) намуналари қўйилди. 1970 й. дан бошлаб маз-кур санъатга Ўзбекистон композиторлари ҳам эътибор қаратмоқда (Э. Солиҳовнинг рус тилида саҳналаштирилган «Хўжа Насриддин», «Ойгул пари совғалари», «Пароль — «Шарқ юлдузи», А. Эргашевнинг «Миттивой», П. Ҳолиқовнинг «Кррбобо ва Санта Клаус» каби асарлари).

Ад.: ЮлдашеваС, У истоков классической оперетты, Т., 1976.

Loading...