ОПТОЭЛЕКТРОНИКА

ОПТОЭЛЕКТРОНИКА (оптика ва электроника) — ёруғлик ва электр усулларидан фойдаланиб ахборотларни ишлаш, саклаш хамда узатиш масалалари билан шуғулланиладиган электроника бўлими. Радиоэлектроника ва ҳисоблаш техникасиниш тараққиёт босқичи сифатида юзага келди.

Оптоэлектроника яримўтказгич ва вакуум электроникадан оптик звеноси (фотонлар алоқаси) борлиги билан фарқ қилади. Фотонлар электр жиҳатдан нейтрал бўлганлигидан оптик алока каналида электр ва магнит майдонлари уйғотилмайди. Бу эса ахборотларни бузмасдан текис узатиш ва қабул қилишни таъминлайди. Ахборотлар ёруғлик нури ёрдамида узатилганда алоқа линиясида электромагнит энергияси тўпланиб қолмайди ва сочилмайди, шунинг учун ахборот кечикмай, бузилмай, ўз вақтида етказилади. Оптик тебранишлар частотасининг юкррилиги (10й—1015 Гц) ахборотларнинг кўп ва тез узатилишини таъминлайди.

Оптоэлектрониканинг асосий элементлари — ёруглик манбалари (лазерлар, ёруғлик диодлари), оптик муҳитлар (фаол ва сует) ҳамда фотоприёмниклар. Бу эле-ментлардан турли нисбатда ва айрим-айрим фойдаланиш мумкин. Оптоэлектроника 2 йўналиш — оптик (когерент Оптоэлектроника) ва электрооптик (оптроника) йўналишда ривожланди. Ҳисоблаш техникаси тизимини тузишнинг янги принципи ва усуллари, оптик алоқа, ахборотларни эслаб қолиш ва ишлаш когерент Оптоэлектроника билан боғлиқдир. Оптрониканинг ривожланиши ёруғлик манбалари ва фотоприёмниклардан тўғри фойдаланишга асосланган. Оптрон схемалар тузилиши жиҳатидан яримўтказгичларга нисбатан ихчам ва оддий бўлади. Оптрониканинг асосий элементи — оптрон. У электр ва оптик сигналларни кучайтириш ва ўзгартириш, алмашлаб улаш, модуциляциялаш ва б. ни бажаради.

Loading...