ОҚ МАСЖИД

ОҚ МАСЖИД — Самарканд вилояти Тим қишлоғидаги меъморий ёдгорлик (15-а. 2-ярми — 16-а. бошлари). Оқ масжид пештоқ-равоқли, бир хонали, гумбаз томли. Деворлари ганч билан қопланган (номи ҳам шундан). Бош тарзи пештоқли, равоқли эшик орқали кирилади. Эшик тепасидаги тобадон ганч панжара билан безатилган, унинг тепасига дарча ишланган. Пештоқининг ўнг қаноти текис деворли, чап қанотида томга чиқиладиган зина бор. Икки ён тарзида эшик бўлиб, унинг тепасидаги тобадонлар ҳам ганчкори панжаралар билан безатилган. Ички хонанинг гумбаз ости бағаллари 16 қиррали, равоқси-мон безакли. Жан.ғарбий деворига меҳроб ишланган. Умумий тарҳи 14,78×12,41 м, хонақоҳ 7,10×7,10 м, пишик, ғишт (27x27x5—6 см) ганч қоришмасида терилган.

Loading...