ОҚАРТИРИШ

ОҚАРТИРИШ — турли ашёлар (ёғоч массаси, тўқимачилик материаллари, кимёвий моддалар)нинг оклик даражасини кучайтириш (ошириш) учун амалга ошириладиган технологик жараён ёки жараёнлар мажмуи. Кимёвий ватермик усуллари мавжуд. Оқартиришда материал таркибидаги бўёвчи моддалар кетказилади ёки емирилади. Оқартиришнинг оптик ва фотографик усуллари ҳам бор. Оптик Оқартиришда ультрабинафша нурларини ютувчи ва уларни кўк ёки бинафша рангга айлан-тирувчи рангсиз ёки оч рангли органик бирикмалардан фойдаланилади. Бу усул, асосан, табиий ва синтетик толаларни, қогозлар, пластмассаларни Оқартириш учун қўлланилади. Фотографик Оқартиришда оқ-қора ва рангли фото ва киноматериалларга ишлов берилади. Бундай ишловда махсус модда таъсирида фото ёки кинотасвирнинг металл кумуш катлами ок-сидланиб емирилади ва Оқартириш жараёни рўй беради. Бу усул фотографик тасвирни равшанлаштириш ва кучайтириш учун қўлланилади.

Loading...