ОҚБОШ

ОҚБОШ (Karelinia caspia (Pall.) Less. ] — мураккабгулдошларга мансуб илдиз-бачкили кўп йиллик бегона ўт. Пояси йўғон, сершох, тик усади, бўйи 50 — 100 см. Барглари бутун, узунчоқ, банд-сиз, бир оз этли, пояни чала ўраб ту-ради. Саватчаси цилиндрсимон, уз. 10—15 мм, эни 4—8 мм. Гуллари найсимон, пушти-гунафшаранг, тўпгулли саватча. Июнь—сент. ойларида гуллаб уруғлайди. Ниҳоллари апр. —майда униб чиқади. Илдиз бачкиси ва уруғидан кўпаяди. Ўрта Осиёда тарқалган. Далаларда, ғаллазор ва бедапояларда учрайди.

Кураш чоралари: ерни ҳайдаш, экинни вақтида культивация қилиш ва б.

Loading...