ОҚЧА БАЛИҚЛАР

ОҚЧА БАЛИҚЛАР (Abramis) – карпсимонлар оиласига мансуб, ярим ўткинчи ва ўтроқ баликлар уруғи. Та-насининг қорин сузгичидан кейинги туртиб чиққан қисми тангачасиз, анал сузгичи узун. 3 тури бор. Евросиё сув ҳавзаларида учрайди. Улар орасида оқ балиқ кенг тарқалган; Ўзбекистонда Амударё, Зарафшон, Сирдарё ва уларнинг ирмоғида яшайди. Уз. 50 см гача, вазни 5 кг гача. Бу тур Оқ денгиз, Болтик,, Баренц ва б. Шим. денгизлар, Қора, Азов, Каспий ва Орол денгизлари ҳавзаларида ярим ўткинчи ва ўтроқ формаларни ҳосил қилади. Ғарбий Сибирнинг айрим кўлларида акклиматизация қилинган. Ярим ўткинчи Оқча балиқлар 3—4 й. да, ўтроқ Оқча балиқлар 5—8 й. да вояга етади, апр. —майда 68—390 минггача тухум кўяди. Саноат миқёсида овланади.

Loading...