ОҚЧАВОҚ, елец (Leucicus leuciscus) — карпсимонлар оиласига мансуб балиқ тури. Ўрта Осиёда Балхаш кўлига қуйиладиган Аяғуз дарёсида кўпайтирилган, Чу ва Сарисув дарёларида ав-валдан яшайди. Уз. 25—30 см гача, оғирлиги 400 г гача. Тез сузади. Танасининг орқа томони кулранг тусда товланиб туради. Ён томонлари оч ҳаворанг, корни кумушранг. 3 ёшлик даврида урчийди. Увилдириғини тошлоқ ва суви тиниқ ерларга ташлайди. Турли қашаротларнинг қуртлари, сувўтлар, қуруқликдан шамол учириб келадиган ҳашаротлар билан озикланади. Овланади.