ОҚЧИЛ

ОҚЧИЛ — аёлларнинг жинсий аъзоларидан ажраладиган чиқинди; қинда доим бўлади (қ. Жинсий аъзолар). Одатда, жинсий аъзоларнинг тери ёки шиллиқ қаватларини қизартирмайди. Ҳайз кўришдан олдин, ҳомиладорлик ва чилла даврида, шунингдек, қизлар балоғатга етиш даврида Оқчил кўпроқ ажралади, чунки бу вақтда жинсий аъзоларга қон кўп қуйилиб, тухумдон функцияси кучаяди. Доим озода юрадиган аёлларда Оқчил ажралиши сезилмайди. Оқчилнинг ранги, ҳиди ўзгарса (сарғимтир-яшил, суюқ ёки қуюқ, қўланса) ёки одатдагидан кўп ажралса, аёл жинсий аъзолари соҳасида ачишиш, қичишиш сезади; шу соҳа доим намланиб туради. Жинсий аъзоларнинг турли касалликлари (мас, вульвовагинит ва б.) ёки организмнинг умумий касалликлари (мас, сил, камқонлик, қандли диабет), шунингдек, юрак касалликларида Оқчил кўп ажралади. Аёлларда қин девори пастга тушганда, оралиқ йиртилганда, шахсий гигиена қоидалари бузилганда, ҳомиладорликдан caqланиш воситаларидан ножоиз фойдаланганда ва б. ҳолларда ҳам Оқчил кўп ажралиши мумкин. Оқчил келиши ўзгарганда дарҳол мутахассис врачга учрашиш ва тегишли маслаҳатлар олиш лозим.

Loading...