ОҚИН — қозоқ ва қирғизларнинг бадиҳагўй шоири, куйчиси. Оқин анъанавий матнни айнан такрорламай, ижодий ўзгартишлар ҳам киритади. Оқинлар ижодкор сифатида жиров ва жирчилардан фарқ қилиб, дўмбира жўрлигида поэтик фольклорнинг барча жанрлари (достон, тўлғов, терма, қўшиқ) намуналарини ижро этадилар, оилавий ма-росимларда иштирок этадилар, иж-тимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир асарлар яратадилар. Жамбул Жа-баев, Тўғалоқ Мўлда, Мойлихўжа, Тўхтағул Сотилғанов каби Оқинлар халқ орасида машҳур. Ўзбекларда айрим жойларда (Тошкент ва Сирдарё атрофларида) Оқин атамаси достончи маъносида, баъзан сўзамол, чечан кишиларга нисбатан қўлланади (яна қ. Бахши).