ОҚИНДИ СУВЛАР

ОҚИНДИ СУВЛАР — хонадонлар (хўжалик ва ҳожатхоналар), жамоат бинолари ва корхоналардан ажраладиган чиқинди сувлар ҳамда ёғин сувлари. Аҳоли яшайдиган жойлар ва саноат корхоналаридан канализация тизими орқали оқизиб кетилади. Ёғин сувларининг кўп қисми табиий равишда ерга сингиб кетади. Корхоналарнинг Оқинди сувлари тозалаш иншоотлари орқали тозаланиб, кейин канализацияга оқизилиши лозим.

Loading...