ОҚЖАР НЕФТЬ ВА ГАЗ КОНИ

ОҚЖАР НЕФТЬ ВА ГАЗ КОНИБухоро вилояти Қизилтепа туманидаги кон. 1959—62 й. ларда конда разведка ишлари олиб борилган. 1964 й. нефть ва 1966 и. газ олина бошланди. Кон юра, бўр, палеоген ва неоген даврлари жинсларидан таркиб топган. Нефть ва газ юрабўр даврлари жинслари ора-сида. Юра даври жинслари кулранг қум-тош, алевролит, гил, ангидрит, мергель ва гилли охактошлардан, бўр даври жинслари эса қўнгир, қизил, кўким-тир, кулранг қумтош, алевролит ва гилдан иборат. Бу жинсларнинг умумий қалинлиги 120— 550 м. Палеоген даври жинслари сарғиш оҳактош ва кўк гил қатламларидан тузилган. Умумий қалинлиги 35 м. Горизонтларнинг уз. 840 м гача, эни 330-2000 м, бал. 8-160 м, умумий қалинлиги 7,4—167 м, маҳсулдор қатлам қалинлиги 1,3—47 м; жинсларнинг ғоваклиги 7,25—26%, ўтказувчанлиги 22—913 миллидарси. Газ таркибида 94,6% метан, 3,2% азот, нефть таркибида 1,57% олтингугурт, 0,68% асфальтен, 5,16% парафин бор.

Loading...