ОҚЖАР — мустье даврига оид манзилгоҳ. Тожикистондаги Қўрғонтепа ш. дан 22 км жан.-ғарбда жойлашган. Оқжардан қирғич, сихча, нуклеуслар ва б. тош қуроллар топилган; уларни ишлаш техникаси ва шаклини Оқжардан 10 км узоқликдаги Кррабура маконидаги қуролларга ўхшашлиги ҳар иккала қароргохда яшаган ибтидоий одамларнинг бир тўдага оид эканлигини курсатади.