ОҚМА — орган ва тўқималардаги патологик жараёнлар оқибатида пайдо бўлиб, узоқ вақт битмайдиган тешик яралар, йўллар; тананинг ичкарисидаги тўқималардан ёки ички аъзодан терига (ташки Оқма) ёки тўқималардан ичак, қин сингари ковак аъзога (ички Оқма), ё бўлмаса бир аъзодан бошка аъзога, мас, қизилўнгачдан бронхга, қовукдан ичакка (аъзолараро Оқма) очилган бўлади. Оқма туғма бўлиши ҳам мумкин (мас, киндик яраси). Кўпинча йиринг бойлаш ва унинг ёриб чикиши билан давом этадиган яллиғланиш жараёнлари, мас, остеомиелит, шу жумладан, сил остеомиелити ҳам Оқма деб аталади. Узок, давом этадиган яллиғланишлар Оқманинг битишига тўсқинлик . қилади; О. нинг биттаси битиб тузалса, иккинчиси очилади.
Бемор, асосан, операция қилинади. Бирор сабабга кўра операция қилиш мумкин бўлмаса, уйда парвариш қилинади, бунда Оқмага қўйиладиган боғловни алмаштириб туриш, врач буюрганларини бажариш лозим.