ОҚМАНҒИТ

ОҚМАНҒИТҚорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги шахарча (1980 й. дан), туман маркази. Туманнинг шим. қисмида жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Нукус (18 км). Аҳолиси 8,1 минг киши (2000). Оқманғитда умумий таълим мактаблари, клуб, кутубхоналар, касалхона ва б. даволаш муассасалари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрса-тиш шохобчалари фаолият кўрсатади. Оқманғит — Нукус йўналишида автобус катнайди.

Loading...