ОҚҚОПЧИҒАЙ

ОҚҚОПЧИҒАЙСурхондарё вилоя-тидаги сой. Сурхондарёнинг ўнг ирмоғи. Ҳисор тизмасининг жан.шарқий ён бағридан бошланади. Уз. 61 км, хавза-сининг майд. 65,4 км2. Юқори оқимида тор дарасимон водийда оқади. Оққопчиғай дарасигача ўзанининг кенглиги 6—8 м, қуйи оқимида 80—150 м гача кенгаяди. Қор, ёмғир сувларидан тўйи-нади. Оққопчиғайга баҳорда вақтинча оқар сойлар қуйилади. Ўртача йиллик сув сарфи 4,9 м3/сек.

Loading...