ОҚСОҚОЛ

ОҚСОҚОЛМарказий Осиё халқлари, жумладан, ўзбеклар ўртасида обрў эътиборли, ували-жували ва тадбиркор кишиларга нисбатан ҳурмат юзасидан ишлатиладиган атама. Оқсоқоллар қадимда уруғ-жамоа бошлиғи ва кейинги даврларда нуфузли аъёнлар тоифасига киритилган. Мас, Хива хонлигида Оқсоқоллар элчиларни қабул қилиш ва б. кўпгина тадбирларда фаол иштирок этишган.

Қишлоқжамоасини ҳам сайлаб қўйиладиган Оқсоқоллар бошқаришган. Йирик шаҳарлар, даҳалар ва маҳалла (гузарлар) бошликлари ҳам Оқсоқоллар ҳисобланган. Шунингдек, қишлоқ ҳунармандчилик устахоналарига ҳам Оқсоқоллар раҳбарлик қилган. Йирик сув тармокларида суғориштақсимланишини ариқ-оқсоқол назорат қилган. Оқсоқоллар турли солиқлар тўплашга, қ. х. юмушларини бажаришга, қашарларни уюштиришга ва тўймаракаларни ташкил этишга раҳбарлик қилганлар. Баъзан зарурат ту-ғилганда Оқсоқол лардан оилавий-маиший масалаларни ҳал этишда ҳам маслаҳатлар сўралган.

Ҳозир — қишлоқ фуқаролар йиғинлари ва шаҳарлар маҳалла қўмиталари раислари. Республика, вилоят, туман ва шаҳарларда Оқсоқоллар кенгашлари фаолият юритмоқда.

Loading...