ОҚСУВ

ОҚСУВҚашқадарё вилоятидаги сой. Ҳашқадарёиинг ирмоғи. Ҳисор тизмасининг ғарбий ён багридаги музликлардан бошланади. Уз. 62 км. Сув йиғилиш майд. 845 км2, ўртача бал. 2444 м. О. га чапдан Даҳансой, Обикихона, Гелендарё, Работ, Сужар каби ирмоқлар, ўнгдан Шутсой қуйилади. О. Чироқчидан 18 км юқорида Қашқадарёга куйилади. Қормузликлардан сув олади. Ўртача йиллик сув сарфи 12,3 м3/сек. Энг кўп сув сарфи июнь ойига, энг кам сув сарфи дек. —янв. га тўғри келади. Йиллик сувининг 49,2% март—июнда оқиб ўтади. Оқсувнинг ўртача оқим модули 14,6 л/сек, км2. О. дан Китоб, Шаҳрисабз, Чироқчи туманларининг экин-зорлари суғорилади.

Prev Article

ОҚСУВ

Next Article

ОҚТЕПА