ОҚСУВ

ОҚСУВ — тоза чучук сув. Ўрта Осиёда кенг тарқалган атама. Кўпроқ турғун, зах сувдан фарқ қилиб, оқар сув маъ-носида ишлатилади. Кўпинча сув номлари (гидроним)га айланади. Кўпгина олимлар, жумладан, Н. Г. Маллицкий, «музлик тагидан оқиб чиқадиган сув оқсув дейилади, чунки таркибидаги муз зарралари туфайли музлик суви оқ кўринади», деб ҳисоблайди. В. Л. Вятки н фикрича, тоғ дарёлари Оқсув (ёки Окдарё)дир. Академик В. В. Бартольднинг кузатишича, ўз ўзанида оқадиган сув Оқсув ёки Оқдарё, канал қазиб оқизилган сув эса Қорасув ёки Қорадарё деб юритилади (к,. Қорасув).

А. Н. Кононов О. ни окар сув деб изоҳлайди. Оқсув сўзи «Бобурнома»да кўп учрайди. Умуман, музлик сувлари оқиш кўринганидан шундай ном олган. Суви лойқа дарёлар ҳам О. Окдарё деб юритилади. Шу номдаги дарё жуда кўп.