ОҚТЎБА

ОҚТЎБАҚозоғистон Республикасининг Оқтўба вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Республиканинг шим,-гарбида, Илек дарёсининг (Урал тармоғи) чап соқилида, ОренбургТошкент т. й. ёкасида. Автомобиль ва ҳаво йўлларининг муҳим тугуни. Ақолиси 253,1 минг киши (1999). Шаҳар 1869 й. да Оқтўба (Оқтепа) қалъаси сифатида вужудга келган. 1891 й. дан шаҳар. Қозоғистоннинг йирик иқтисодий ва маданий маркази. Ферроқотишма ва хром бирикмалари з-длари, маши-насозлик (рентген аппаратлари ва қ. х. машинасозлиги з-длари), енгил ва озиқ-овқат саноатлари корхоналари (гўшт ва сут к-тлари, тегир-мон, элеватор, трикотаж, мебель ва тикувчилик ф-калари), «Актюбинсккимёпластмасс» и. ч. бирлашмаси бор. Қурилиш материаллари ҳам ишлаб чиқарилади. 3 олий ўқув юрти, театр, 2 музей мавжуд.