ОҚТУМШУҚ БУРНИ

ОҚТУМШУҚ БУРНИОрол денгизининг ғарбий соҳилида, Устюрт платосининг шарқида жойлашган бурун. Оқтумшуқ кўтарилмалар зонаси Кассарма антиклиналининг энг баланд жойида тектоник, денудацион ва абразион жараёнлар натижасида вужудга келган. Юқори бўр ва эоценнинг кулранг, оқсариқ оҳактош ва гилларидан ташкил топган. Денгизга анча кириб бориб, денгиз суви юзасидан тик кўтарилган. Ён бағирларида сурилма излари сакланган. Юзасида жарликлар ва карст бўшликлари бор. Иклими кескин континентал. Йилнинг ўртача т-раси 9,2°, янв. ники —8, июлники 26°. Йиллик ёғин микдори 100—122 мм. Тупроғи сурқўнғир, ўсимлиги сийрак; шувоқ, қирқбўғин, каврак ва б. ўсимликлар ўсади.

Loading...