ОРАЛИҚ ХЎЖАЙИН

ОРАЛИҚ ХЎЖАЙИН (биологияда) — 1) вояга етмаган паразитлар яшайдиган ҳайвон организми. Оралиқ хўжайиндан сўнг паразитнинг ривожланиши асосий хўжайинда давом этади, мас, безгак паразити учун одам О. х., безгак чивини асосий хўжайин бўлади. Одам организми (эритроцитлар) да паразит кўп марта бўлиниш орқали кўпаяди. Жигар қурти учун сув шиллиғи Оралиқ хўжайин, сут эмизувчи ҳайвонлар ва одам асосий хўжайин ҳисобланади. Чунки жигар қуртининг личинкаси сув шиллиғи танасида маълум вақт ривожланади, лекин фақат сут эмизувчилар жигари ўт йўлларига ўтгандан кейин вояга етади ва тухум қўйиб кўпая бошлайди. Паразитнинг ривожланиш циклида бир неча Оралиқ хўжайин бўлиши ҳам мумкин. Mac, ланцетсимон сўрғичлининг 1-О. х. и қуруқликда яшовчи шилликлар, 2-О. х. и чумолилар ҳисобланади. Айрим паразитлар (жигар қурти, эхинококк) личинкалик даврида Оралиқ хўжайин организмида кўпайиши мумкин. 2) занг замбуруғларининг маълум ривожланиш даври ўтадига ўсимлик. Бу замбуруғларнинг кўпчилиги Оралиқ хўжайинда споралар ҳосил қилиб, ўсимликнинг ривожланишига зарар келтиради.