ОРАЛИҚ ЗОНА

ОРАЛИҚ ЗОНА, Қатор ороллар зонаси — Ернинг энг йирик глобал морфоструктураларидан бири, материкнинг сув остидаги чети билан океан қаъри ўртасида жойлашган. Одатда, чекка денгизларнинг ўринлари, қатор ороллар ва чуқур сув новларидан иборат (Тинч океаннинг шим. ва ғарбий чеккалари, Атлантика океанидаги Кариб ва Скоша (Скотия) денгизлари атрофлари, Ҳинд океанининг шим.-шарқий четлари). Оралиқ зонанинг рельефи хилма-хил (чуқур сув ости новларининг чуқ. 11 км гача, қатор ороллардаги баъзи вулкан чўққиларининг бал. 5—7 км гача), магнит ва гравитация майдонлари бир-биридан кескин фарқ қилади, Ер пусти вертикал ҳаракатларининг тезлиги катта ва кескин дифференциацияланган. Оралиқ зона ҳозирги замон вулканизми, интенсив сейсмик ва тоғ ҳосил бўлиши областига киради.

Prev Article

ОПЦИОН