ОРБИТА

ОРБИТА (лот. orbita — йўл, из) — ихтиёрий табиий ёки сунъий космик жисм ҳаракатининг тўла йўли. Хусусан, Қуёш системасининг ҳар бир жисми (сайёралар ва уларнинг йўлдошлари, кометалар, астероидлар, космик аппаратлар), юлдузлар ва галактикалар ўз Орбита лари билан аниқ фарқланади. Шу мақсадда фанга Орбита элементлари тушунчаси киритилган. Космик жисмнинг исталган вақтдаги ўрнини ва унинг Орбитаси фазодаги вазиятини тула аниклаш учун Орбитанинг 6 та элементи кузатишлар ёрдамида топилади. Мас, ихтиёрий сайёра учун унинг Орбитаси элементлари қуйидагилар: сайёра Орбитаси текислигининг эклиптикага қиялиги, Орбита катта ярим ўқи, О. эксцентриситети, О. перигелий нуқтасининг чиқиш тугунидан узоклиги, чиқиш тугунини баҳорги тенгкунлик нуқтасидан узоклиги, сайёранинг перигелий нуқтадан ўтиш пайти.

Loading...