ОРДЕН

ОРДЕН (лот. ordo — қатор, даража) — 1) металл нишон, такдирлаш белги-си, ҳарбий ёки фуқаролик хизматлари учун бериладиган фахрий мукофот. О. нинг такдирлаш белгиси сифатида вужудга келиши рицарлик тарихи билан боғликдир. Қад. да рицарлар алоҳида кийим бош кийиб, бўйинларига қимматбахр металлдан ясалган крест тақиб юришган, бу уларнинг муайян рицарлик ташкилоти (ордени)га тегишлили-гини билдириб турган. «Фалон Орден кава-лери» (яъни аъзоси) деган ибора ана шундан келиб чиққан. 14—16-а. ларда сарой амалдорларининг белгилари пай-до бўлди, улар кейинроқ мукофотлар тусини олди (мас, 1348 ёки 1350 й. дан инглизларнинг Боғичлар Орден и; 1399 й. дан Бани Орден и; 1429 й. дан австрияликлар ва испанларнинг Олтин Жун тери О. и; 1579 й. дан французларнинг муқаддас Руҳ О. и.). Ислом дини тарқалган Туркия, Эрон, араб давлатларида подшолар буюк хизматлар кўрсатган одамларни бўйнига тақишга мўлжалланган ярим ой шаклидаги нишонлар билан такдирлашган. Такдирлаш маросимлари, асо-сан, диний ва миллий байрамларда ўтказилган. Россияда биринчи Орденни Петр I 1698 й. таъсис этган (авлиё апостол Андрей Первозванний Орден). Октябрь тўнтаришидан кейин подшо Орден ва медаллари бекор қилинди. Биринчи совет Қизил Байроқ О. и 1918 й. да РСФСР да таъсис қилинди. Шўролар ҳукумати кейинчалик жуда кўп Орден, медаль, фахрий ёрликдар таъсис этди. Ленин О. и СССРнинг энг олий Ордени ҳисобланган. СССР тарқалиб кетгандан сўнг Ўзбе-кистон мустақил республикалар ичида биринчи бўлиб ўз Орден ва медалларини жорий этди ҳамда уларни, шунингдек, турли эсдалик ва коллекция тангаларини ўзида и. ч. ни йўлга қўйди (қ. Ўзбекистон Республикасининг орден ва медаллари);

2) Ғарбий Европада рицарларнинг ҳарбий-монахлик ташкилотлари;

3) баъзи махфий жамиятларнинг номи; мас, масонлик Орден

Prev Article

ОРГАНОИДЛАР

Next Article

ОРДЕР