ОРДЕР (меъморликда) — меъморий курилмалардаги турли (вертикал ва горизонтал) қисмларнинг ўзаро уйғунлиги, уларнинг таркибий ва бадиий ус-луби. Вертикал қисми устун (колонна)дан иборат бўлиб, тана, капитель (боша) ва пойустун, баъзан пьедесталдан таш-кил топади. Горизонтал (тўсин) қисми архитрав, фриз ва карнизни, улар бир-галикда антаблементни ташкил қилади. Ордернинг мумтоз тизими Юнонистонда пайдо бўлган. Асосий Ордерлар юнон қабила ва вилоятларининг номлари билан дорий, ионий, коринф О. лари деб аталади. Ордернинг дастлабки ҳар хил тизимлари Қад. Миср ва Эрон халқ меъморлигида кўлланилган. Қад. Римда шаклланган мумтоз Ордерлар тизими жаҳон меъморлигининг юксалишига катта ҳисса кўшди (қ. Меьморлик ордерлари).