ОРДЕР (лот. ordo — қатор, тартиб) — 1) буйруқ, кўрсатма, фармойиш берувчи расмий ҳужжат (мас, уй-жойга кўчиб киришга, тергов органларининг тинтув ўтказишга рухсат берувчи буйруғи);
2) бухгалтерияда — пул маблағлари ёки моддий бойликлар билан операцияларни амалга оширишга оид ҳужжат.