ОРЕНБУРГ (1938-1957 й. ларда Чкалов) — РФнинг Оренбург вилоятидаги шаҳар. Урал дарёси бўйида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 529,6 минг киши (1998). Шаҳар саноатида машинасозлик етакчи ўринда — темирчилик, пресслаш асбобускуналари, пармаловчи жиҳозлар, паст вольтли аппаратлар, станок ва б. ишлаб чиқарилади; ёқилғи, кимё ва нефть кимёси, енгил (ипак газла-малар, кўн), озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. 4 олий ўқув юрти, 3 театр, ўлкашунослик, тасвирий санъ-ат музейлари бор. Илк бор 1735 й. да Ўр дарёсининг Ёйиқ (ҳоз. Урал)га қуйилиш жойида вужудга келган (номи шундан); 1743 й. дан ҳоз. ўрнида. Оренбург 18-а. ва 19-а. нинг 1-ярмида ҳарбий чегара линиясининг асосий истеҳкоми; 1744 й. дан Оренбург губерняси, 1782 й. дан Уфа но-иблиги (наместничествоси)нинг маркази, 1796—1801 ва 1865 й. дан губерня маркази. Оренбург казак қўшинларининг ҳарбий ва маъмурий маркази (1748 й. дан). 1850—81 й. ларда генерал губернаторлик маркази. Россия империяси билан Ўрта Осиё хонликлари ўртасида 18 — 19-а. ларда савдо ва элчилик алокалари, асосан, Оренбург орқали ўтган. Ўрта Осиёдан Оренбургга савдо ва элчилик карвонлари қатнаб турган (қ. Оренбург савдо Нули). 1900—1906 й. ларда Оренбург — Тошкент т. й. қурилган. 1920—25 й. ларда Қирғизистон Мухтор Республикаси (ўша вактларда руслар Қозоғистонни Киргизия деб атаган) пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан қалъа дарвозаси крлдикдари (18-а.), карвонсарой (1836—42) сакланиб қолган.