ОРФ

ОРФ (Orf) Карл (1895.10.7 – Мюнхен — 1982.29.3) — немис композитори, педагог, драматург. Мюнхендаги Мусиқа санъати академиясида таълим олган (1913—14). Бавария санъат академияси (1950), Римдаги «Санта-Чечилия» академияси (1957) ва б. академи-ялар аъзоси. Зальцбург (Австрия) даги халқаро Мусиқий тарбия ин-ти (ҳоз. Орф ин-ти) асосчиси ва биринчи раҳбарларидан (1962 й. дан). Замонавий драма театри, мистерия (Ўрта аср диний те-атри) шакллари, марионеткалар, театри, карнавал ва б. нинг ифодавий воситаларидан фойдаланиб, мусиқали спектаклнинг янги турларини яратган (мас, «саҳнавий кантата», «саҳнавий концерт» ва б.). «Кармина Бурана» (1936), «Катулли кармина» (1942), «Афродита триумфи» (1951), «Антигона» (1949), «Шоҳ Эдип» (1959), «Про-метей»(1967) ва б. асарлари машҳур. Орф 1930-й. ларда кашф этган болалар му-сиқий тарбия тизими, шунингдек, болалар учун махсус ишлаб чиққан му-сиқа чолғулари ( созшунос К. Закс ҳамда чолғулар устаси К. Мендлер билан биргаликда) кўпгина мамлакатларда кенг жорий этилган. Германия Миллим мукофоти билан такдирланган (1979).

Loading...