ОРГАНИК МОДДА

ОРГАНИК МОДДА — 1) кимёда – органик бирикма, яъни углероднинг бошқа элементлар билан бирикишидан ҳосил бўлган бирикма;

2) геологияда — табиий органик бирикмаларнинг мураккаб аралашмаси; тупроқ, денгиз ва кўл чўкиндилари, чўкинди тоғ жинслари, шунингдек, ер усти ва ер ости сувлари таркибида бир оз миқдорда бўлади. Органик модданинг бош манбаи, асосан, ўсимликлардир. Органик модданинг гумус, сапропель ва липтоболит хиллари бор. Чўкинди жинсларда ўрта ҳисобда 15—20 кг/м3 чамасида бўлади. Кумир ва ёнувчи сланецларнинг асосий массасини ташкил этади; нефть ва ёнувчи газларнинг манбаи деб ҳисобланади.

Loading...