ОРИФОВ Убай Орифович

ОРИФОВ Убай Орифович (1905.15.6, Қўқон — 1976.24.12, Тошкент) — физик олим, давлат ва жамоат арбоби. Ўзбекистон ФА акад. (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1959). Физикамат, фанлари дри (1954), проф. (1956). Ўзбекистон пед. академиясини тугатган (1931). Қўқон пахтачилик ин-тида (1932—34), ЎзДУ да (1935—41) ишлаган. Ўзбекистон ФА Физика-техника ин-ти (1945-56, 1963-67), Ядро физикаси ин-ти директори (195662, 1967-69), Ўзбекистон ФА президенти (1962 — 66), Ўзбекистон ФА Электроника ин-ти директори (1966—76). Орифовнинг асосий илмий ишлари физик электроника, ядровий ва радиацион физика, гелиоэнергетика, пахта хом ашёсига дастлабки ишлов бериш масалаларига багишланган. Орифов томонидан фанда ҳали номаълум бўлган ҳодисалар: қаттиқ жисмга атом зарралари таъсир этганда рўй берувчи кўплаб мураккаб жараёнлар, иккиламчи ионлар ва электронларнинг ҳар хил гурухларини топиш ва ажратиш, қаттиқ жисмлар сиртининг хоссаларини ўзгартириш усуллари аникланган ва шу асосда электрон техника, микроэлектроника ва маши-насозлик материалларига ишлов бериш усуллари яратилган. У пахтачилик ва пахта саноатининг тараққиётига ҳамда халқ хўжалигида қуёш энергиясидан фойдаланиш муаммоларига катта эъти-бор берди. Орифов раҳбарлигидаги тадқиқотлар натижасида уруғлик ва техник чи-гитни тўла туксизлантириш, уларни саралаш ва тозалаш муаммолари ҳал этилди, қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш ва гелиотехник қурилмалар яратиш бўйича ишлар амалга оширидди. Орифов ташаббуси билан 1965 й. дан бошлаб Тошкентда «Гелиотехника» халқаро жур. нашр этила бошланди. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1968). Ўзбекистон ФА Электроника интига ва Тошкент ш. нинг Юнусобод туманидаги кўчалардан бирига унинг номи берилган.

Ас: Взаимодействие атомных частиц с поверхностью металла, Т., 1961; Взаимодействие атомных частиц с поверхностью твердого тела, М, 1968.