ОРИНОКО (маҳаллий индейслар тилида Оринуку — дарё) — Жан. Амери-кадаги дарё, Венесуэла ва Колумбияда. Уз. 2730 км, ҳавзасининг майд. 1086 минг км2. Гвиана ясситоғлигидан бошланади ва Атлантика океанига ботқоқли дельта (майд. 20 минг км2) ҳосил қилиб қуйилади. Юқори оқимида Оринокодан Касикьяре дарёси ажралиб чиқиб, Ама-зонканинг Риу-Негру ирмоғига қуйилади. Мета ирмоғи қуйиладиган жойга-ча серостона, тез оқади. Ўрта оқимида серсув. Дельта қисмида дарё 36 тармоққа ажралган. Ёғингарчилик даври (апр. — сент.)да сув сатҳи 8—15 м гача кўтарилади. Бу вақтда кемалар Колумбия че-гарасигача бора олади. Ориноко ҳавзасидаги кема йўлларининг умумий уз. 12 минг км. Дарё океанга йилига 915 км3 сув, 45 млн. т оқизиқ келтиради. Қуйи қисмида йиллик ўртача сув сарфи 29 минг м3/сек. ГЭС лар қурилган. Балиқ тури кўп.
Ориноконинг қуйилиш жойини 1498 й. да X. Колумб, 1499 й. да А. Охеда ва А. Веспуччи экспедицияси, ўрта оқимини испан сайёҳи Диего Ордас тадқиқ қилган. 1800 й. да немис олими А. Гумбольдт француз ботаниги Э. Бонплан билан биргаликда Ориноко бўйлаб саёҳат қилиб, унинг Амазонка системаси билан туташ эканлигини аникладилар.