ОРКЕСТР

ОРКЕСТР (юн. orchestra — юнон театрида саҳнанинг олд майдончаси) — турли мусиқа чолғу асбобларини чалувчилардан тузилган ва улар учун яратилган асарларни биргаликда ижро этувчи созандалар жамоаси. Оркестр камер ансамблдан дирижёр томонидан бошқарилиши ва баъзи партиялар якка созларда эмас, балки созандалар гуруҳи томонидан ижро этилиши билан фаркланади. Созларнингтурлари ва тузилишига кўра, Оркестрлар симфоник оркестр, халқ чолғу асбоблари Оркестри, камер оркестр, пуфламалар оркестры, торли чолғулар Оркестри, эстрада оркестри, жаз оркестри ва б. турларга бўлинади. Ўзбекистонда Оркестр ларнинг барча турлари мавжуд.