ОРОГЕНЕЗ

ОРОГЕНЕЗ, орогенезис (юн. oros — тоғ ва… генез) — геосинклиналца сиқувчи массалар таъсирида содир бўладиган фаол тектоник ҳаракатлар нати-жасида юқорига кўтарилиш. Орогенез терминини фанга америкалик геолог Г. Жиль-берт (1890) киритган. Илгари Орогенездан бурмалар ва тоғликлар пайдо бўлади деган фикр мавжуд эди. Олимлар фикрича, Орогенез фақат тоғ пайдо бўлиш ҳодиса-сини билдиради, бурмалар эса тоғ пайдо бўлишига қадар бошқа ҳаракатлар натижасида юзага келади. О. Ўрта Осиёда неоген ва антропоген даврларида кенг миқёсда содир бўлган. Ҳимолай, Тяньшан, Помир ва б. тоғлар О. натижасида пайдо бўлган.

Prev Article

ОРОГЕН

Next Article

ОРОКЛАР