ОРОЛ

ОРОЛ, ота — 1) ҳамма томондан океан, денгиз, кўл ёки дарё суви билан ўралган, майдони унча катта бўлмаган қуруклик. Якка Орол ва Ороллар гуруҳи — apхипелагпар мавжуд. Ҳосил бўлишига кўра, материк, оралиқ зона ва океан О. лари бўлади. Материк Ороллари қуруқликнинг чўкиши, ювилиб кетиши, дарёлар кесиб ўтиши, денгиз қирғоклари яқинига чўкинди жинслар тўпланиши натижасида материкдан ажралиб ҳосил бўлади. Одатда, улар материк саёзлигида жойлашади: Гренландия, Калимантан, Мадагаскар ва б. Оралиқзона Ороллари ва океан Ороллари денгиз тагидан вулкан отилиб чикиши натижасида вулкан жинслари тўпланишидан ва денгиз полиплари — маржонлар фаолияти туфайли вужудга келади;

2) кўриниши атрофидаги манзаралардан фарқ қиладиган жойларнинг номи (мас, Оролтепа, Орол денгизи, Кўкорол).