ОРҚА ИЛИ ОЛАТОВИ

ОРҚА ИЛИ ОЛАТОВИ — Тяньшан системасидаги тоғтизмаси. Қозоғистон, Қирғизистон чегарасида. Уз. 350 км. Энг баланд жойи 4973 м (Талгар чўққиси). Гранит, конгломерат, оҳактош ва сла-нецлардан таркиб топган. Баъзи чўққилари музликлар билан қопланган (484 км2). Шим. ён бағирларидан Или дарёсининг чап ирмоқлари оқиб тушади. Тоғ этаклари қуруқ даштлардан иборат, баландрокда бута, дашт ўсимликлари ўсади, ўтлоқлар ва ўрмонлар (олма, тоғтерак, қорақарағай) мавжуд. Шим. этагида Олмаота ш. жойлашган.

Loading...