ОРҚА МИЯ НЕРВЛАРИ

ОРҚА МИЯ НЕРВЛАРИ — одамда орқа миядан бошланадиган нервлар. Орқа мия нервлари 31 жуфт: 8 жуфт бўйин, 12 жуфт кўкрак, 5 жуфт бел, 5 жуфт думғаза ва 1 жуфт дум нерви. Орқа мия нервлари гавда мускулларига, терига тарқалади. Орқа мия нервлари ва уларда ҳосил бўлган бўйин, елка, бел, думғаза ва дум нерв толалари, тери, ички аъзолар ва бутун гавда скелет мускулларини марказий нерв системаси билан боғлайди (иннервация). О. м. н. таркибида сезувчи ва харакатлантирувчи толалар бўлади. Қўзғалувчанлик аъзоларда, мускулларда ва терида жойлашган нерв охирлари (рецепторлар) орқали сезгини қабул қилиб марказий нерв системасига, у ердан ҳаракатлантирувчи нервлар орқали ишчи аъзоларга керакли жавоб импульсларини етказади. Таъсирларни ўтказиш тезлиги ўртача 0,5 — 120 м. га тенг, йўғон диаметрли нервларда тезроқ бўлади.

Prev Article

ОРША