
ОРҚА МИЯ
ОРҚА МИЯ — одам ва умуртқали ҳайвонлар марказий нерв системасининг бир қисми, умуртқа поғонаси каналида жойлашган. Кўпчилик рефлексларда иштирок этади. Катта ёшдаги одамда унинг уз. 41—45 см, оғирлиги 30 г ча. Одамда Орқа мия 31—33 сегментдан иборат, уларнинг ҳар бирида 2 жуфт нерв илдизи бор: олдинги (ҳаракатлантирувчи) илдизлар орқали импульслар Орқа мия ҳужайраларидан периферияга (скелет ва томир мускуллари, ички аъзоларга) ўтади. Орқа (сезувчи) илдизлар импульеларни тери, мускул, ички аъзолар рецепторларидан Орқа мияга ўтказади. Орқа миянинг 2 томонида олдинги ва орқа илдизлар ўзаро бирлашиб, аралаш орқа мия нервларинм ҳосил қилади. Орқа миянинг марказий қисми кулранг моддаси нерв ҳужайраларининг тўпламларидан, периферик қисми — оқ моддаси нерв толаларининг тўпламларидан иборат. Нерв толалари О. м. ҳужайраларини бир-бирига, шунингдек, бош мияга боғлаб туради. Орқа мия кўндалангига кесилганда кулранг моддаси «капалак» нусха бўлади; унда ол-динги ва орқа шохлар фарқ қилинади. Орқа миянинг кўкрак бўлимидаги ва бел бўлимининг юқори қисмидаги ён шохларда симпатик нерв системасининг қужайралари бор (қ. Вегетатив нерв системаси), толалар гавданинг ҳамма аъзоларига боради.
Орқа мия мия пардалар ва орқа мия суюқлиги билан ўралган. Унинг оқ моддасини ташкил этадиган, марказга интилувчи нерв толалари бадандан оғриқ, т-ра ва б. сезги импульсларини бош мияга ўтказиб, шу тариқа аъзолар ҳолати, шунингдек, ташқи муҳитдаги аҳвол ҳақида сигнал бериб туради.