ОРҚА ОЛАЙ ТИЗМАСИ

ОРҚА ОЛАЙ ТИЗМАСИ — Помирнинг шим. даги тоғ тизмаси, Олай водийсини жан. дан ўраб туради. Асосан, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида. Уз. 240 км, энг баланд жойи 7134 м. Сланец, оҳактош, қумтош ва конгломератлардан таркиб топган. Шим. ён бағри узунроқ. Ён бағирларининг қуйи қисмида тоғдашт ва тоғ-ўтлоқ ўсимликлари ўсади, баландрокда — абадий қор ва музликлар ётади (1436 км2). Орқа олай тизмаси даги Қизилорт довони (4280 м) орқали Ўш — Хоруғ автомобиль тракти ўтган.

Loading...