ОРҚАТОҒ

ОРҚАТОҒ — Куньлуннинг марказий қисмидаги тоғ тизмаси, Хитой ҳудудида. Уз. 650 км. Энг баланд жойи 7723 м (Улуғмузтоғ чўққиси, Куньлундаги энг баланд чўққи). Асосан, гранит, гнейс ва қумтошлардан тузилган. Чўққилари ясси, ён бағирлари қия, ҳамма қис-мида қурум тошлар учрайди. Тошлоқ чўллар, кўлли ботиқлар ва водийлар бор. Тоғ тепалари адабий қор ва музликлар билан қопланган. Шим. ён бағрида олтин конлари топилган. Тизмани 1884 й. да рус сайёҳи Н. М. Пржевальский тадқиқ этган.

Next Article

ОСАКА