ОРША

ОРША — Белоруссиянинг Витебск вилоятидаги шаҳар. Днепр дарёси бўйида. Йирик т. й. тугуни. Аҳолиси 125,7 минг киши (1998). Зиғир тола к-ти, станоксозлик, асбобсозлик, «Легмаш» ва б. з-длар; қурилиш материаллари, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. О. дастлаб (Рша шаклида) 1067 й. да тилга олинган. 1359 й. дан Литва ва Польша таркибида, 1772 й. дан Россия империяси таркибида бўлган. Шаҳарда Богоявление монастири (17-а. бошлари), барокко черкови билан униат монастири (18 а.) сакланиб қолган.

Loading...