ОРСК

ОРСК — РФ Оренбург вилоятидаги шаҳар (1865 й. дан). Жан. Уралда, Ўр дарёсининг Урал дарёсига қуйилиш жойида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 274 минг киши (1998). «Южноуралникель» к-ти, Жан. Урал машинасозлик, трактор прицеплари з-длари, рангли металлургия, нефть кимёси, озиқ-овқат ва б. саноат корхоналари бор. Пед. ин-ти, ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатади.

Шаҳар 1735 й. да Россия империяси томонидан жан. ерларни эгаллаш мақсадида қалъа сифатида қурилган.

Prev Article

ОРОЧЛАР