ОРТИТ

ОРТИТ (юн. orthok — тўғри) — силикатлар синфига мансуб минерал. Моноклин сингонияли. Қаттиклиги 5,5—6; зичлиги 4100 кг/м3. Ранги қўнгир, қора, сарғиш-қўнғир. Шишасимон ялтироқ. Кристалл шакллари калин призматик устунсимон, баъзан найзасимон. Кўпроқ хол-хол доналар, баъзан яхлит массалар ҳолида бўлади. Радиоактив. Ўзбекистонда гранит, гранит-пегматит, сиенит таркибида акцессор минерал сифатида, нордон интрузив ва эффузив жинсларда мавжуд. Ортит тоғ жинсларининг ёшини аниклашда, сийрак ер элементлари (церий, иттрий ва б.)ни олишда қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади. Синонимлари: алланит, уралортит, боденит (эскирганлари: муромонит, тринорит).

Loading...