ОРХИТ

ОРХИТ (юн. orchis — мояк. itis — яллиғланиш) — моякнинг яллиғланиши. Кўпинча юқумли касалликлар (грипп, тепки, сил ва б.) асорати сифатида ёки ёрғоққа шикает етиши оқибатида (қ. Жинсий аъзолар) пайдо бўлади. Касаллик бирдан бошланади: гавда т-раси кўтарилади, мояк қаттиқ оғрийди, катталашиб, таранг тортади ва безиллаб туради. Касаллик белгилари пайдо бўлиши билан врачга мурожаат этиш ва унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиш зарур, акс ҳолда яллиғланиш жараёни авж олиб мояк функциясига жиддий путур етиши мумкин. Бемор ўринда ётиши ва суспензорий тақиши лозим. Яллиғланиш жараёни тарқалиб, т-ра нормаллашгандан кейин ҳам суспензорий тақиш ёки сиқиб турадиган трусик (плавки) кийиб юриш керак, вақтинча жинсий алоқадан ўзни тийиш тавсия этилади.

Loading...