ОРЗИГУЛ

«ОРЗИГУЛ» — ўзбек халқ ишқийромантик достонларидан. Ислом шоир Назар ўғлидан ёзиб олинган. Достоннинг бош қаҳрамони Орзигул халқнинг энг яхши фазилатларини ўзида мужас-самлаштирган, адолат йўлида кураш олиб борувчи аёл образидир. Орзигул ҳаёти, кураши ўша даврнинг ижтимо-ий масалалари билан боғлаб талқин қилинади. Орзигул билан Сувонхон му-ҳаббати барча тўсиқларни енгишга қодир қудратли куч сифатида намоён бўлади. Асарда Орзигул, Сувонхон ва Доно чўпоннинг Қорахон подшо қўшинлари устидан ғалабаси адолат ва ҳақиқатнинг рўёбга чиқиши, зулмат устидан ёруғлик тантанаси сифатида акс эттирилган.

Loading...